МУҲИМ ПАЛЛА
Август ойида ҳам боғ ва токзорларда иш қизғин бўлади. Негаки, эртага олинадиган ҳосил чўғи, сифати шу ойда ўтказиладиган агротехник тадбирларга ҳам бевосита боғлиқ.
Август ойида ҳам боғ ва токзорларда иш қизғин бўлади. Негаки, эртага олинадиган ҳосил чўғи, сифати шу ойда ўтказиладиган агротехник тадбирларга ҳам бевосита боғлиқ.
Мамлакатимизда томорқадан унумли фойдаланиш, йилнинг тўрт фаслида ҳам арзон, сифатли мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги замон ерга ҳам замонавий ёндашувни талаб этмоқда. Ердан оқилона фойдаланиш, юқори даромадли экинлар етиштиришга эътибор ортмоқда. Ана шундай сердаромад экинлардан бири соядир. Соя етиштиришни ривожлантириш катта иқтисодий самара берувчи соҳа ҳисобланади.
Банкдан кредит олиб, уни даромад келтирадиган турли соҳаларга йўналтириб, рўзғор тебратаётган, дастурхонини тўкин қилаётган инсонлар ғайратига қойил қолмай илож йўқ. Улар ўз хонадонидаги имкониятдан оқилона ва унумли фойдаланишни яхши ўзлаштиришган.
Касбим тақозоси билан Оролбўйи ҳудудидаги барча овулларни, Устюрт саҳросини кезганман, Мўйноқ балиқчилари, Тахтакўпир чорвадорлари, Тўрткўл ва Беруний пахтакорлари, Чимбой шоликорлари тўғрисида репортажлар, лавҳа ва очерклар тайёрлаганман. Яқинда Қизилқум яйловларида бўлиб қайтдим. Таассуротлар эса бир олам. Поёнсиз саҳро бағрида қўйлар сурув-сурув бўлиб, ризқини териб ейди.
Бу сабзавотсиз таомларимизни тасаввур этиб бўлмайди. Айниқса, паловхонтўрани. Умуман, сабзи деярли барча таомлару салатларга, мурабболарга ишлатилади. Хомлай истеъмол қилишнинг ҳам фойдаси бисёр. Уни томорқага экиб яхшигина даромад олиш мумкин.
Баҳорги экинлардан бўшаган томорқаларда картошкани такрорий экишнинг айни палласи. Кўнгилдагидек мўл ва сифатли ҳосил олиш томорқачининг экинга қандай агротехник тадбирларни вақтида ва тўғри қўллашига бевосита боғлиқ.
Мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти изчил юксалиб боряпти. «Made in Uzbekistan» ёрлиғи туширилган маҳсулотлар жаҳон бозорида кенг ўрин эгалламоқда. Бу жараёнда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг улуши катта бўляпти.
— Бугунги тараққиёт замонида вақт энг қиммат нарса. Айниқса, тадбиркор учун. Шу боис бугун тадбиркорлар банкка бормасдан ҳам банк хизматларидан фойдаланиши мумкинми?
Нодир ЮСУПОВ,
якка тартибдаги тадбиркор
Юртимиз деҳқонлари эртаги сабзавот, картошка ва ғалла ҳосили йиғиб олинган майдонларга такрорий экин экишда бой тажриба тўплаган. Бу ишни унча катта бўлмаган хусусий томорқада ҳам амалга ошириш мумкин. Натижада қўшимча ҳосил, даромад, чорва учун қишга етарли озуқа олинади.
Ҳукуматимизнинг 2014 йил 11 июлдаги қарорига кўра, «Ўзбекистонда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш» лойиҳасини амалга оширишга киришилган. Лойиҳа доирасида қатор вазирлик ва қўмиталар, нодавлат ташкилотларида махсус тайёргарликдан ўтган тренерлар иштирокида турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Юртимиз иқлими-ю, тупроғини улкан хизинага қиёслаш мумкин. Бизда қишлоқ хўжалиги экинларидан бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш имкони мавжуд. Суғориладиган ерларда, томорқаларда такрорий экин сифатида мош етиштириш яхши даромад келтиради.
Июнь-июль ойларида саримсоқ ҳосилини йиғиштиришнинг айни пайти. Ҳосил вақтида йиғиб-териб олинмаса, паллалари бир-биридан ажралиб кетиши мумкин. Ҳосил белкуракда ердан кўтарилиб, қўлда териб олинади, кейин қуритилади. Барги ва гулпояси бўғинидан 3-5 сантиметр қолдириб кесилади, пиёзлари майда-йириклигига қараб сараланади.
Хатирчи тумани тоғолди ҳудудларига яқин жойлашган. Туманнинг «Олтинсой» ширкат хўжалиги ҳудудида Ёнғоқли, деб номланган бир қишлоқ бор. Тоғлар бу марварид гўшани ёмон кўзлардан асраш учунми, осмонўпар қоялар бағрига шундай яқин яратилганки, бу табиат мўъжизасидан ҳайратланмасдан илож йўқ.
Бодринг экишнинг турли усуллари мавжуд. Аммо яна бир усули борки, унда кам меҳнат қилиб, кўп ҳосил олиш мумкин. Бу усул — бочкага экиш. Битта бочкадан кунора бир челак бодринг олиш мумкин.
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.