ОИЛАДАН УСТУН БИЛДИ
Бундан ўттиз-қирқ йил олдин маҳаллада кимнингдир оиласи бузилса, бундан ҳамма хабар топар ва кўп йиллар давомида ўша оила билан илиқ муносабатда бўлишмас экан. Ҳозир эса вазият бошқа. Маҳаллада яқиндагина уйланган йигитни дарров ажрашиб, бошқасига уйланиб олганини сезмай ҳам қоламиз. Бир оиланинг бузилиши бугун негадир оддий ҳолга айланиб қолди.